Ўзбекистонда 164 кишида қизамиқ аниқланган — Санэпидқўмита
Бу ҳолатлар хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда аниқланмоқда.
Июл ойи ҳолатига кўра, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган. Улардан 164 тасида қизамиқ аниқланган.
Бу ҳолатлар хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда аниқланмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эмлашдан бош тортганлар ҳисобига 2023 йилда дунёда ва Европа минтақасида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият кескинлашган.
Aйни пайтда Украинада 23 070, Сербияда 4 954, Францияда 2 576 , Грецияда 2 476, Италияда 2 020, Россияда 1 396, Грузияда 1 128 ҳолатда қизамиқ касаллиги қайд этилган.
Қўшни мамлакатлар Aфғонистонда 2023 йилнинг ҳозиргача бўлган даврида 2 105 ҳолатда, Тожикистонда эса 300 дан ортиқ Қозоғистонда 169 та ҳолат қайд этилган.
Қўмитанинг айтишича, қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият назорат остида бўлиб, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган шахслар билан алоқада бўлганлар эпидемиологик кўрсатма асосида профилактик эмланмоқда.