platina.uz

Наманганда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошгани изоҳланди

Тармоқда қизамиқ бўйича хавотирли маълумотлар пайдо бўлди. 

Жамият
25 ноябрь 2023 йил
Наманганда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошгани изоҳланди

Тармоқда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Санитария-эпидемиология қўмитаси мазкур вазият юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вилоятда қизамиқ касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 та ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида ташкил этилган.

Шундан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 нафар бемор даволанмоқда, 5 та шифо ўрни захираси мавжуд. Бешкапа болалар сиҳатгоҳида эса 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмоқда, 80 шифо ўрни захираси мавжуд. Таъкидланишича, вилоятда жами 85 шифо ўрни захираси бор, 255 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1−3 ёшдаги болалар. Бугунги кунда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда захираси яратилган.

Қўмита маълум қилишича, 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

"Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан 3 млн. доза қизамиққа қарши вакциналар харид қилинди. Ушбу вакциналар эпид кўрсатма бўйича эмланадиган қатлам, маълум сабабларга кўра эмлашдан қолиб кетган болалар ҳамда хавф гуруҳига кирувчи, қизамиқ касали бўлган бемор билан мулоқотда бўлган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун мўлжалланган, ва айни вақтда ҳудудларга тарқатилмоқда" дейилади баёнот якунида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+