platina.uz

Украина элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ушбу қоидаларни бузганлар Украина қонунлари  ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида жавобгарликка тортилади.

Сиёсат
24 июль 2023 йил
Украина элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мурожаат билан чиқиб, фуқароларни урушда иштирок этмасликка чақирди.

"Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида олиб борилган жанговар ҳаракатлар пайтида Россия армияси хорижий фуқароларни урушга жалб этмоқда.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, вақтинча ишғол қилинган Донецк вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган.

Ушбу шахслар Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россия Федерацияси томонидан вақтинча босиб олинган Украина ҳудудига қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Мариупол (Украина) шаҳрига етиб келганидан сўнг, уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар Россия Федерацияси кучлари сафига кўнгилли сифатида сафарбар қилинган" дейилади элчихона хабарида.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақиради. Ушбу қоидаларни бузганлар Украина қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида жавобгарликка тортилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+