platina.uz

Ортингизда президент турибди — бош вазир (видео)

Ҳозирга қадар фуқароларга етказилган зарар миқдори 300 миллиард сўмдан ошади.

Жамият
21 июль 2023 йил

Бугун, Тошкент шаҳрида Яшнобод тумани, Иззат кўчасида жойлашган уйга тўлов қилиб, чув тушган фуқаролар бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди.

Бош вазирнинг арздорларга айтишича, ҳозирда қурилиш компанияси раҳбарига иш очиб, қамаб юборилса, фуқаролар уй ва пулдан маҳрум бўлишлари мумкин.

Шу сабабдан компания мулклари давлат ихтиёрига ўтказилади ва бошқа ишончли қурувчига иш топширилади. Пул тўлаган мингдан зиёд фуқаронинг уйлари қуриб берилади.

"Мен бунга ваъда бераман. Мени президентимиз жўнатдилар. Ҳозир қурувчини қамаб қўйсак, ҳамма пулига "ухлайди". Шу сабаб унинг мулклари, ишларини суд асосида давлатга ўтказамиз. Бу ишга ўзим бош-қош бўламан. Аввало шартнома тузаётганда, ҳеч ким биздан келиб сўрамаган. Лекин шундай бўлсада, ёрдам берамиз.

Пулини қайтариб олмоқчи бўлганларга, суд орқали маблағлари ундириб берилади" — деди бош вазир.

Ҳукумат раҳбарига кўра, иш янги қурувчига ўтса, 2024 йил охиригача уйлар битказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июл куни оммавий ахборот воситаларида “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ билан Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида режалаштирилган кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш бўйича шартнома тузган бир гуруҳ фуқаролар мурожаат тарқалганди.

Ҳозирга қадар фуқароларга етказилган зарар миқдори 300 миллиард сўмдан ошади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+