Сув бўйича музокаралар қизғин тус ола бошлади

Туркистон, Қизилўрда ва Жамбил вилоятларидаги сув ҳавзаларида сув етарли даражада эмас.

Жамият
13 июль 2023 йил
Сув бўйича музокаралар қизғин тус ола бошлади

Қозоғистон ҳукумати қўшни давлатлар билан суғориш учун сув етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб боради. Бу ҳақда AkiPress хабар бермоқда. 

Ушбу қўшни давлатлар Ўзбекистон ва Қирғизистондир. Қозоғистон ҳудудига Сирдарё суви айнан шу икки давлат ҳудудидан кириб келади. 

Хабарда айтилишича, Қозоғистон ҳукумати мамлакат жанубий вилоятлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини сув билан таъминлаш масаласини муҳокама қилган.

Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулайменованинг сўзларига кўра, Олмаота, Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларидаги ўсимликлар қуруқ гидрологик циклдан зарар кўрган. Олмаота ва Жетису вилоятларида вазият барқарор.

Туркистон, Қизилўрда ва Жамбил вилоятларидаги сув ҳавзаларида сув етарли даражада эмас. Экология вазирлиги Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тармоқ идоралари билан сув таъминоти жадвали бўйича иш олиб боради.

Бош вазир Aлихан Смаилов сув йўқотилишини камайтириш ва умуман агросаноат соҳасига сувни тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида гидроэнергетика иншоотларини реабилитация қилиш, модернизация  ва рақамлаштиришни фаоллаштириш бўйича топшириқ берди.

Қозоғистон ҳукумати қўшни давлатлар билан суғориш суви етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб боради, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Сирдарёдан фойдаланиш бўйича келишувларни қайта кўриб чиқмоқчи экани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+