Шифокор организмни тез қаритадиган маҳсулотлардан огоҳлантирди
Бундан ташқари, бу овқатлар юқори холестерин, диабет ва колоректал саратонга олиб келиши мумкин
Уйқусизлик ва чекиш организмга салбий таъсир кўрсатиши ва қариш жараёнини тезлаштириши мумкин, аммо ажинлар, терининг қуриб бориши каби жараёнлар асосида нотўғри овқатланиш туради.
Бу ҳақда терапевт Камила Исаева маълумот берган. Мутахассис ёшликни узайтириш ва саломатликни сақлаш учун бир қатор маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат берди.
Унинг сўзларига кўра, турли хил озиқ-овқат қўшимчалари қаришни тезлаштириши мумкин — консервантлар, бўёқлар ва қуюқлаштирувчи моддалар, шунингдек, шакар. Рационда унинг ортиқча бўлиши, биринчи навбатда, терининг ҳолатига салбий таъсир қилади, организмдаги протеин гликациясини, токсинлар ҳосил бўлишини ва тери коллагенини йўқ қилади.
Дунёда ўлимнинг асосий сабабларидан бири юрак-қон томир касалликлари бўлиб, уларнинг хавфи колбаса ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш билан ортади, дея огоҳлантирди шифокор.
Бундан ташқари, бу овқатлар юқори холестерин, диабет ва колоректал саратонга олиб келиши мумкин. Исаева бундай маҳсулотларни соғлом гўшт маҳсулотлари билан алмаштиришни маслаҳат беради.
Масалан, балиқ маҳсулотлари тавсия этилади.
Терапевт овқатни юқори ҳарорат таъсирида озуқа моддалари, витаминлар ва минералларнинг 90 фоизини йўқотадиган шароитда пиширмасликни тавсия қилди.
Аввалроқ, шифокор жазирама муздек сув ичишнинг оқибатларидан огоҳлантирганди.