Президент сайлови бўйича АҚШ муносабат билдирди
Элчихона Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолаган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 9 июл куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари бўйича муносабат билдирди.
"AҚШнинг элчихонаси 9 июл куни бўлиб ўтган президентлик сайловларини кузатди.
Элчихона ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловларга техник жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрган бўлса-да, улар ҳақиқий сиёсий плюрализм ва рақобатсиз ўтгани ҳақидаги хулосаларини қўллаб-қувватлайди.
Демократик тизимлар сайлов жараёнларининг яхлитлигини таъминлашдан ташқари, фуқароларга реал, рақобатбардош овоз бериш имкониятларини ҳам таъминлаши керак. Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматини ДИИҲБнинг бўлажак сайловлар бўйича тавсияларини тўлиқ бажаришга чақиради.
AҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолайди ва сайлов участкаларида Президент Мирзиёйевни қўллаб-қувватлаётганини қайд этади. Президент Мирзиёйев ўзининг янги мандатини бошлар экан, Қўшма Штатлар унинг ислоҳот ва бошқарув дастурини, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шунингдек, шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ёрдам беришга тайёр.
Бу тамойилларга амал қилинганда вакиллик ҳокимиятининг асоси ҳисобланади. AҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш учун Президент Мирзиёйев ва Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутамиз" дейилади элчихона баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари бўлиб ўтган президент сайловида Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайланганди.