Президент бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан қатор фаол ёшлар мукофотланди. 

Сиёсат
30 июнь 2023 йил
Президент бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони бир гуруҳ ёшлар мукофотланди. Жумладан, қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали берилди:

Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи – Қўнғирот тумани «Мингжарған» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич – Нукус туманидаги «Biogumus» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Йўлдошев Рахимжон Рафукжон ўғли – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти агроинженерия ва гидромелиорация факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Андижон вилояти

Умматалиева Мохларой Зокиржон қизи – Балиқчи туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Горев Петр Денисович – Бухоро шаҳридаги «Буюк ипак текстиль» масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Бухоро вилояти

Юсупова Чинора Анвар қизи – Вобкент туманидаги «Chinar Mushroom tomorqa xizmat» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти

Набиқулова Нафиса Ўктам қизи – «So‘g‘diyona-W» профессионал футбол клубининг аёллар жамоаси футболчиси, Жиззах вилояти

Усмонова Мадина Улуғбек қизи – Жиззах шаҳридаги «Grand Super Star» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Жиззах вилояти

Мансурова Зарина Анвар қизи – Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Хақбердиев Абдуманнон Ғафурович – Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех оператори, Қашқадарё вилояти

Равшанова Гулҳаё Азаматовна – Навоий вилояти «Зиёкор» аёллар ва ёшлар маркази раҳбари

Рахмонов Сухроб Юсупович – Навоий шаҳридаги «Bur Kompressor Navoiy» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти

Абдуллаева Замира Мухторжон қизи – Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Рафиков Жахонгир Рахимжонович – Наманган шаҳридаги «Effortless Education Service» нодавлат таълим муассасасининг «Start-21» ўқув маркази раҳбари, Наманган вилояти

Баликова Чарос Норбек қизи – Шашка бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Самарқанд вилояти

Махкамтошева Марҳабо Абдурахмон қизи – Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти

Боқиева Феруза Шерали қизи – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Сирдарё вилояти

Тошбеков Жўрабек Абдумалик ўғли – Сирдарё туманидаги «Software-Developers-Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти

Абдумаликов Умиджон Абдумалик ўғли – Термиз туманидаги «Сурхон Термиз Умид» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти

Очилдиева Дилноза Ўткир қизи – Қизириқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари, Сурхондарё вилояти

Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти

Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи – Паркент туманидаги «Кумушкон» кутубхонаси раҳбари, Тошкент вилояти

Иброхимов Жахонгирмирзо Улуғбек ўғли – Марғилон шаҳридаги «Муҳандисона» масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти

Турғунова Нодирахон Абдурахим қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти, Фарғона вилояти

Қаландаров Шоҳруҳбек Мирзабек ўғли – Хонқа туманидаги «Хонқа чорва капитал» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Машарипова Гули Раъно Озодовна – «Edu Action» IELTS тест марказининг Хоразм вилояти бўйича бош координатори

Ачилова Диёра Алишеровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро факультети ёшлар етакчиси

Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли – Юнусобод туманидаги «Tass Vision» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри

Асқаралиева Маҳлиёхон Акмалжон қизи – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

Жўрақулова Маржона Садриддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Қизлар овози» клуби раҳбари

Икромова Тахмина Изатуллоевна – Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича спортчиси

Кадиров Азамат Азизович – «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси «А-320» ҳаво кемаси учувчи-нозири

Мухсумов Жавлонбек Хусниддин ўғли – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг халқаро олимпиада захиралари маркази ўқитувчиси

Рахмонова Наргизахон Бахтиёржон қизи – Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли артисти

Сафаров Худойназар Суннат ўғли – «Ўзбекгеологияқидирув» акциядорлик жамиятининг Зарафшон дала геология-қидирув экспедицияси ер ости ишлари геологи

Усманова Мафтуна Анваровна – Тошкент шаҳридаги «Шароит плюс» ногиронлар жамоат бирлашмасининг лойиҳалар координатори

Хамроев Сардорбек Ислом ўғли – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Элмуродова Нигина Бахтиёр қизи – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси ва реабилитацияси бўлими жарроҳи.

Шунингдек, "Мард Ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида" фармон ҳам эълон қилинди. Мукофотга лойиқ кўрилганлар рўйхати:

Ендирбаев Давронбек Гулман ўғли – Нукус шаҳридаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик бўлими ўқитувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Мамбетшарипов Юсуп Рахатович – Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг докторанти (Қорақалпоғистон Республикаси)

Азимов Сарварбек Қаюмжон ўғли – Андижон машинасозлик институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)

Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли – Андижон давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси (Андижон вилояти)

Садуллоев Анварбек Ойбек ўғли – Пешку туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)

Содиков Мухаммадали Кахрамонович – Бухоро шаҳридаги «AD Astra» ўқув маркази раҳбари (Бухоро вилояти)

Қодиров Умиджон Лапас ўғли – Жиззах давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси (Жиззах вилояти)

Райимов Фурқатжон Фарход ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Жиззах вилояти)

Номуродов Олимжон Обиджон ўғли – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)

Усмонов Махсуд Тулқин ўғли – Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)

Исмоилов Абдуқодир Дилшод ўғли – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)

Хайдаров Хумоюн Машарип ўғли – «Mash X Industry» масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Навоий вилояти)

Насриддинов Вохиджон Махаммадсоли ўғли – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Наманган вилояти)

Одашов Зайниддин Зухриддин ўғли – Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг гуруҳ командири (Наманган вилояти)

Закиров Руслан Олегович – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги марказнинг ҳайдовчи-қутқарувчиси (Самарқанд вилояти)

Исломов Шербек Маҳмуд ўғли – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)

Баҳриллаев Баҳром Азмиддин ўғли – Сардоба туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)

Краснов Анатолий Викторович – Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)

Турсунов Анвар Махмадиёр ўғли – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси (Сурхондарё вилояти)

Хуррамов Аббос Бахрамович – Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби услубчиси (Сурхондарё вилояти)

Абдуғаниев Турдали Абдукаюм ўгли – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази кинолог-қутқарувчиси (Тошкент вилояти)

Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Тошкент вилояти)

Йигиталиев Саидасрор Шавкат ўғли – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг опера ижрочиси (Фарғона вилояти)

Меликузиев Сарварбек Махмуд ўғли – «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)

Аматбоев Оғабек Шоназар ўғли – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

Каримов Жавоҳир Абдукарим ўғли – Хива шаҳридаги Огаҳий номидаги ижод мактабининг 9-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)

Махмудов Абдуллох Алишер ўғли – Учтепа туманидаги 81-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)

Мирзаахмедов Миразиз Мирвохид ўғли – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» радиоканали муҳарририяти бош муҳаррири (Тошкент шаҳри).

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+