platina.uz

2024 йил 1 январдан “Шахмат стипендияси” таъсис этилади

Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш, янги авлод истеъдодли ёш шахматчиларни тайёрлаш ва жаҳон шахмат майдонига олиб чиқиш, шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш мақсадида Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқанд шаҳрида ўтказилади. ​​​​​​​2024 йилдан бошлаб ҳар йили профессионал шахмат клублари ўртасида “Ўзбекистон биринчилиги” мусобақалари ўтказиб борилади.

Жамият
8 май 2023 йил
2024 йил 1 январдан “Шахмат стипендияси” таъсис этилади

Шунингдек, қабул қилинган “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб “Шахмат стипендияси” таъсис этилади.

“Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси”, “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридаШахмат стипендияси” билан рағбатлантирилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги “Ёшлар марказлари”дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+