
Жамият
2024 йил 1 январдан “Шахмат стипендияси” таъсис этилади
Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш, янги авлод истеъдодли ёш шахматчиларни тайёрлаш ва жаҳон шахмат майдонига олиб чиқиш, шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш мақсадида Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқанд шаҳрида ўтказилади. 2024 йилдан бошлаб ҳар йили профессионал шахмат клублари ўртасида “Ўзбекистон биринчилиги” мусобақалари ўтказиб борилади.