Кўпчилик интиқлик билан кутган дам келди

Green Card лотереясининг натижалари эълон қилинди.

Жамият
6 май 2023 йил
Кўпчилик интиқлик билан кутган дам келди

Шундай саналар бўладики, уни барча байрамлар, ҳатто туғилган кунидан ҳам кўпроқ орзиқиб кутишади. Бугун шундай сана – Green Card лотереясининг натижалари эълон қилинадиган кун.

Ўтган йили 5 октябрдан 8 ноябргача махсус сайтда анкета тўлдирганлар бугун – 6 майдан бошлаб омадлари келган-келмаганини билиб олишлари мумкин.

Анкетангиз ютганини билиш учун лотереянинг расмий сайти https://dvprogram.state.gov/ да қуйидаги маълумотларни киритиб текшириб кўрасиз:

  • Confirmation Number – лотереяга ариза берган қатнашчининг рақами;
  • Лотин ёзувидаги исм-фамилия;
  • туғилган сана.

Бугун текшириб кўриш жараёни бироз қийин кечиши мумкин. Чунки бутун дунёдан талабгорлар айни шу дақиқаларда текшириб кўришга ошиқишгани боис сайт серверлари зўриқиши мумкин. Шунчаки бироз вақт ўтиб яна керакли маълумотларни киритиб кўриш керак. Ҳаммага омад!

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+