platina.uz

Жиззахда Green Cardда ютуқ чиқишига ишонтириб, пулларни ўзлаштирган гуруҳ ушланди

Уч киши 103 нафар жабрланувчини ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида АҚШга бориш учун Green Card лотереясида ютуқ чиққанига ишонтирган. 

Жамият
3 май 2023 йил
Жиззахда Green Cardда ютуқ чиқишига ишонтириб, пулларни ўзлаштирган гуруҳ ушланди

Жиззах вилоятида 3 киши одамларни грин картага ютуқ чиқариб беришга ишонтириб, пулини олиб, 2 таси қочиб кетган, ҳозир қидирувда, биттаси суд қилинган.

Вилоят прокуратурасига кўра, учовлон 103 нафар жабрланувчини ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида Америкага бориши учун Green card лотереясидан ютуқ чиққанига ишонтириб, алдаш йўли билан уларнинг жами 2 млрд. 597 млн. сўм пулини қўлга киритган.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани судининг тегишли ҳукмига кўра, улардан бири Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Бироқ маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган оғир касалликка чалингани сабабли, унга нисбатан ҳукм билан тайинланган жазонинг ижроси 4 ойга кечиктирилган.

Бундан ташқари, қолган икковлон терговдан яширинган ва уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+