Жиззахлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофоти совриндори бўлди

Шунингдек, у 38 миллион сўмлик грант, медал ва бошқа совғаларни ҳам қўлга киритди.

Жамият
6 май 2023 йил
Жиззахлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофоти совриндори бўлди

"Янги Ўзбекистон" университети томонидан ўтказилган "Буюк алломалар изидан" номли олимпиаданинг кимё фанидан финал босқичида жиззахлик Муқаддас Исмоилова мутлақ ғолибликни қўлга киритди. 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, унга 20 миллион сўм пул мукофоти, 38 миллион сўмлик грант, медаль ва бошқа совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, юртимизнинг Бухоро, Самарқанд ва Наманган каби вилоятларидан келган 10 нафар иштирокчилар ҳам кумуш ва бронза медали соҳиби бўлишди. Уларга ҳам 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва "Янги Ўзбекистон" университетида таҳсил олишлари учун 38 миллион сўмлик грантлар тақдим этилди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+