Навоийлик Ортиқхўжаев: тадбиркорликдан ҳокимлигу сенаторликкача
У яхшигина бизнесмен, аввал ҳам фирмалари бўлган, ҳозир ҳам бор. Шунинг учун уни Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ўхшатиш мумкин.
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев яхшигина бизнесмен, аввал ҳам фирмалари бўлган, ҳозир ҳам бор. Шунинг учун уни Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ўхшатиш мумкин.
Фақат битта фарқи бор: Ортиқхўжаев ҳокимлиги пайтида амалдорларнинг бизнесига оид қонуний тақиқлар йўқ эди. Шунинг учун бемалол тадбиркорлигини қилавергандир.
Аммо Қизилтепа ҳокими ва айни пайтда сенатор ҳам бўлган Улуғбек Файзиевга тадбиркорлик билан шуғулланиш мумкин эмас. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековга тақдимнома киритган Антикоррупция агентлигига ушбу ҳолат қонунийлиги бўйича сўров юбордик.
Демак, Улуғбек Файзиев номида шу пайтгача 11 та МЧЖ бўлган, уларнинг 7 таси ёпилиб кетган, 6 таси ишлаб турибди. Баъзиларида Файзиевнинг ўзи 100 фоиз улушдор, айримларида катта фоизли ҳиссадор.
Уларнинг орасида Zarafshan Golden Group энг машҳури бўлиб, ҳоким 91,50 фоиз қисмига таъсисчилик қилади. Қолган 8,50 фоизига эса унинг акаси (ё укаси) Ойбек Файзиев эгалик қилади. Шу тариқа Ойбекнинг номида ҳам 5 та МЧЖ бор.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу ҳолатга эътибор қаратиб, қонунийликни таъминлайди, деган умиддамиз.