Наманганда имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди

Чортоқда фош этилган ҳолатга кўра, 46 нафар фуқарога чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун 1,1 млрд сўм имтиёзли кредитни фермер хўжалиги раҳбари ва таъминотчи корхоналар талон-торож қилган.

Жамият
26 май 2023 йил
Наманганда имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.g." МЧЖ ва “К.Т.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Қ. ҳамда бошқалар таъминотчи корхона сифатида 46 нафар фуқарога чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+