Урсанг, эт қотади, сўксанг, бет

Маданият ва туризм вазирлиги айни пайтда шундай тусга кириб бормоқда. Уларнинг давлат бюджетидан аямай пул сарфлаши, раҳбариятининг шахсий бизнес очиб олганларини қанча танқид қилмайлик, парвосига ҳам олмаяпти.

Жамият
24 май 2023 йил
Урсанг, эт қотади, сўксанг, бет

Ўзбекларда бир мақол бор: урсанг, бет қотади, сўксанг, эт. Яъни бир одамни ҳадеб ураверсанг ёки сўкаверсанг, охири у одам ҳеч нимага эътибор бермайдиган сурбет бўлиб қолади.

Маданият ва туризм вазирлиги айни пайтда шундай тусга кириб бормоқда. Уларнинг давлат бюджетидан аямай пул сарфлаши, раҳбариятининг шахсий бизнес очиб олганларини қанча танқид қилмайлик, парвосига ҳам олмаяпти.

Вазирлик "Табаррук зиёрат" платформасини ишлаб чиқиш учун "МАДАНИЙ ҲАЁТ МЕДИА МАРКЕТИНГ МАРКАЗИ" МЧЖ билан 402 млн. сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзолаган. Қизиғи, бу МЧЖнинг 51 фоиз улушига вазирликнинг ўзи эгалик қилади.

Ундан ҳам қизиғи, бу платформани яратишнинг охирги муддати 2022 йил 1 октябрь эди. Пул ўтказиш ҳақидаги шартнома эса 2023 йил 15 майда тузилган. Яъни президент қарори билан белгиланган муддат тугаганига ярим йилдан ошган.

Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси Сирдарёда Халқаро бахшичилик фестивалини гуллар билан безатиш учун 326 млн. сўм, мушакбозлик қилиш учун эса 250 млн. сўм ажратган.

Бундан ташқари, вазирликда Миллий пи-ар маркази бор. Бу марказ орқали ҳам миллиардлаб пуллар айланаётганини кўриш мумкин. Масалан, Германиядан келувчи делегацияни кутиб олиш учун бу марказ 2,1 млрд. сўмга буюртма берган. Аммо у қанақа делегация экани ҳозирча номаълум.

Вазирликнинг ўзи 100 фоиз эгаси бўлган ушбу марказ Канн кинофестивалига ходимларни юбориш учун 245,5 млн. сўм ажратган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+