Олмалиқда 19 ёшли ҳайдовчи 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди

Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Жамият
15 май 2023 йил
Олмалиқда 19 ёшли ҳайдовчи 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборгани ҳақида видео тарқалди.

Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, бугун, 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) «Damas» русумли автомашинада "Тинчлик" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.

Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+