IBA ЖЧнинг энг яхши боксчи ва жамоасини маълум қилди

ЖЧ баҳсларида ўзбекистонлик боксчилар 9 та медал қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. 

Спорт
15 май 2023 йил
IBA ЖЧнинг энг яхши боксчи ва жамоасини маълум қилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг турли номинацияларида энг яхшиларни тақдирлади.

Хусусан, -51 кг вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов IBA томонидан Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси ЖЧнинг энг яхши жамоаси деб топилди.

Маълумот учун, мусобақа мезбонлари турнирда 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медаль умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+