ЖЧ-2023. Саиджамшид Жафаров ЖЧ финалида қозоғистонлик рақибига мағлуб бўлди
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари мусобақани 9 та медаль билан якунлади.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар иштирокларини якунлашди.
-71 кг вазнда эса Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга ютқазиб, кумуш медалга эга бўлди.
Шу тариқа 13 вазн тоифасида кечган жангларда Ўзбекистон 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
ЖЧ-2023. Ўзбекистонга медаль келтирган боксчилар:
Олтин
Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг)
Абдумалик Ҳалоков (-57 кг)
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг)
Баҳодир Жалолов (+92 кг)
Кумуш
Ойбек Жўраев (-54 кг)
Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг)
Бронза
Аълохон Абдуллаев (-75 кг)
Лазиз Мулложонов (-91 кг)
Маълумот учун, турнир чемпионлари — 200 минг, кумуш медал соҳиблари — 100 минг, бронза эгалари 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланишди.