platina.uz

Пойтахт учун 4,2 триллион сўм, ҳар бир вилоятга эса 10 миллиард сўмдан ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ёз ойларида электр тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, юклама ошиб кетиши натижасида уларнинг ишдан чиқишини олдини олиш чораларини ўз вақтида кўриб бориш зарурлигига эътибор қаратди.

Сиёсат
11 май 2023 йил
Пойтахт учун 4,2 триллион сўм, ҳар бир вилоятга эса 10 миллиард сўмдан ажратилади

Президент топшириғига кўра, паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши шарт.

“Бу борада март ойида Тошкент шаҳрида электр таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бунга 4,2 триллион сўм ажратилди. Унга мувофиқ 900 километр электр тармоқлари, 230 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш, 5 та янги подстанция қуриш режа қилинган” деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, вилоятлар ҳокимлари эса электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+