Самарқанд ҳокимига янги ўринбосарлар, Пастдарғом туманига эса янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарувида ўзгаришлар бўлди. Пастдарғомга ҳам янги ҳоким тасдиқланди.
Жамият
19 апрель 2023 йил
Самарқанд ҳокимига янги ўринбосарлар, Пастдарғом туманига эса янги ҳоким тайинланди

Абилов Феруз Неъматуллаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари  бўйича биринчи ўринбосари, Худайбердиев Шунқор Фармонович эса Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси сессиясида депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун: 

Феруз Неъматуллаевич Абилов 1978 йилда Нарпай туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Фармонович Худайбердиев 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Ваҳобжон Абдуғаниевич Муротқобилов эса 1974 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+