Президент Қорақалпоғистонда

Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан мулоқот қилиши, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечириши ҳамда маданий тадбирда иштирок этиши режалаштирилган.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм ва Қорақалпоғистонга ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабар қилгандик.