Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм ва Қорақалпоғистонга ташриф буюриши кутиляпти

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташриф билан бориши кутиляпти.
Ташрифлардан мақсад аҳоли билан мулоқот қилиш, турли лойиҳалар билан танишишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз: Президент охирги марта Сурхондарё вилоятига халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этиши учун борганди.
Сессияда Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими таcдиқланганди.