Афғонистонда Наврўз байрамини нишонлаш тақиқланди

Аввалроқ "Толибон" ҳукумати ушбу байрамни нишонлашга қарши эмаслигини маълум қилганди.
Жаҳон
20 март 2023 йил
Афғонистонда Наврўз байрамини нишонлаш тақиқланди

“Толибон”нинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бўлими Наврўз байрамини Севишганлар куни билан тенглаштирди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди

Қайд этилишича, Дайкунди вилояти Кити туманида ахлоқ полицияси шундай эълон чиқарган. Унда Наврўз байрами Севишганлар кунига тенглаштирилади.

Маълум бўлишича, “Толибон” мусулмонларда фақат иккита байрам: Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) борлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, “Толибон” хабарида Наврўз исломгача бўлган жаҳолатдан келиб чиққанлиги айтилади.

“Кофирларнинг байрамини нишонлаганлар, улардан бири бўлади. Шунинг учун Кити вилоятида Наврўз байрамини нишонлаганлар шариат бўйича жавобгарликка тортилади”, — дейди “Толибон”нинг ахлоқ полицияси.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+