Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Мўғулистон пойтахтида ўтказилган мусобақада 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпионига айланди.
Спорт
19 март 2023 йил
Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания U-18 чемпионати ғолибига айланди. Мусобақа Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 11−17 март кунлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва Бирлашган Араб Амирликлари (8:1) жамоаларини мағлуб этди. Шу тариқа, вакилларимиз мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. 

Терма жамоа сардори Жасурбек Рустамхонов турнир тўпурари бўлди. У бешта ўйинда 26 (14 гол ва 12 голли узатма) очко тўплаган.

 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+