Асло бундай қилманг: байрамда овқатланиш бўйича тавсиялар
Қандолат маҳсулотларини ширин, газланган ичимликлар билан истеъмол қилиш нотўғри.
Янги йил байрамида нотўғри ва бетартиб овқатланиш ҳазм қилиш муаммоларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда гастроэнтеролог Людмила Сухорукова маълумот берди.
"Aгар оқсилли овқатлар (гўшт, балиқ) ва углеводли овқатлар (картошка, макарон) бир вақтнинг ўзида истеъмол қилинса, овқат ҳазм қилиш органлари зўриқишни бошлайди", дея огоҳлантирди шифокор.
Бу бирикма углеводларнинг ферментацияси билан бир вақтда ичакдаги оқсилларнинг чиришига олиб келади. Натижада, организм етарли миқдорда протеин ёки углеводларни олмайди ва озиқ-овқат оддийгина қилиб айтганда ошқозонда "сақланади", бу эса уйқучанлик ва заифликни келтириб чиқаради.
"Сиз ёнғоқ ва гўштни, тухум ва гўштни, пишлоқ ва ёнғоқни, пишлоқ ва тухумни бирданига истеъмол қилмаслигингиз керак", дейди Сухорукова.
Шифокор, шунингдек, қўзиқоринларни картошка билан истеъмол қилмаслик кераклигини таъкидлади. Қўзиқоринлар кўкатлар, донлар, нон, ёнғоқлар, дуккаклилар, пишлоқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотлар билан яхши ҳазм бўлади.
"Бироқ, улар учун картошка билан тил топишиши қийин: картошкада жуда кўп крахмал бор", деб тушунтирди эксперт.
Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, айниқса уларни гўштли таомлар, айниқса қовурилган овқатлар билан ичиш ўта нотўғри. Ёғли ва қизариб пишган овқатлар спиртли ичимликлар таъсирини кучайтиради ва узайтиради, жигар ва ўт пуфагидаги юкламани икки баравар оширади.
Сухорукова, шунингдек, қандолат маҳсулотларининг ширин, газланган ичимликлар билан комбинацияси қондаги қанд миқдорининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.