2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Шунингдек, Янги йил байрамида неча кун дам берилиши маълум бўлди.
![2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/1542094257_2018-11-13_122318_JOTCSYT.16913f51c6ec.webp)
"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума;
11 апрель – пайшанба;
18 июнь – сешанба;
3 сентябрь – сешанба;
31 декабрь – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январь – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрель – жума;
31 август – шанба;
30 декабрь – душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Демак, ўзбекистонликлар Янги йил байрамида 30 декабрдан 3 январгача дам оладилар.