Бюджет пулига корпоратив қилиш тақиқланди
Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов топшириқ берган.
Жамият
20 декабрь 2023 йил
Бюджет пули ҳисобидан корпоратив ўтказиш тақиқланди, бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов топшириқ берган.
Барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш (ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан ташкил этиши бундан мустасно) тақиқланди, дея хабар бермоқда Platina.uz манбаси.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам бош вазир топшириғи билан бюджет ҳисобидан байрам қилиш тақиқланганди.