Шимолий Корея кетма-кет баллистик ракеталар учирди: нималар маълум?
Япония ушбу ҳодиса юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказилади.
Душанба куни Шимолий Корея иккита баллистик ракетани учирди. Бу ҳақда Япония қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. Японияда бу ҳодиса юзасидан хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилади.
Охирги 24 соат ичида Шимолий Корея аллақачон иккита баллистик ракетани учирди. Якшанба куни кечқурун учирилган ва максимал 50 км баландликда тахминан 400 км масофани босиб ўтган биринчи ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида Корея ярим ороли шарқидаги Япон денгизига қулади.
NHK телеканали Япония Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, узоқроқ парвоз масофасига эга бўлган иккинчи баллистик ракета тик траектория бўйлаб учирилган. Учиришдан 40 дақиқадан кўпроқ вақт ўтгач, ракета қулаши қайд этилмаган.
Япония бош вазири Фумио Кисида Токиода Шимолий Кореянинг ракета учирилиши муносабати билан тез орада мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилишини айтди.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, у Вазирлар Маҳкамасига аҳолини ахборот билан таъминлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича топшириқ берган. Ҳозирда Япония расмийларида Шимолий Корея ракетаси қулаши оқибатида кўрилган зарар ҳақида маълумот йўқ.
Аввалроқ Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея 2024 йилда ядро синовини ўтказиши мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.