platina.uz

Венгрия Украинага 50 миллиард евро берилишига қарши чиқди

ЕИ етакчилари келаси йил бошида бу масалага яна қайтади.

Жаҳон
15 декабрь 2023 йил
Венгрия Украинага 50 миллиард евро берилишига қарши чиқди

Венгрия Европа Иттифоқи саммитида Украинага 50 миллиард евро миқдорида иқтисодий ёрдам ажратиш ҳақидаги қарорни тасдиқламади. Натижада қарор ўтмади.

"Тунги смена натижалари: Украина учун қўшимча пулга вето қўйилди", дея ёзди Венгрия Бош вазири Виктор Орбан X тармоғида.

Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Европа Иттифоқи етакчилари Украинага ёрдам кўрсатишни иттифоқ бюджет режасига киритиш бўйича келиша олмаганини тасдиқлади.

Мишелнинг сўзларига кўра, бир давлат бунга қарши чиққан. У давлат номини айтмади, лекин бу Венгрия эканлигини ҳамма билади.

Мишелнинг сўзларига кўра, ЕИ етакчилари келаси йил бошида бу масалага қайтади.

“Мен тафсилотларга тўхталишни истамайман, чунки мен ҳамкасбларим билан келаси йилнинг бошида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик кўрмоқчиман”, — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сенати ҳам Украинага 61 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратиш масаласида келиша олмаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+