Тошкент халқаро тадбирга мезбонлик қилади
Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди.
Сиёсат
15 декабрь 2023 йил
Кейинги ҳафтада Тошкентда Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросими ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев Қатарнинг қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий билан шу тадбирга тайёргарликни муҳокама қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ривожланиб, ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми ортмоқда, йирик қўшма лойиҳалар тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.