platina.uz

Кейинги йилда 10 мингта электромобил ишлаб чиқарилади

Шавкат Мирзиёев 14 декабр куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Иқтисод
15 декабрь 2023 йил
Кейинги йилда 10 мингта электромобил ишлаб чиқарилади

Келгуси йилда электрокар заводи ишга туширилиб, 10 мингта электромобил ишлаб чиқарилади. Шавкат Мирзиёев 14 декабр куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент бу йўналишга алоҳида эътибор қаратиб, тармоқ корхоналарида электромобиллар учун бутловчи қисмлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, енгил автомобил ишлаб чиқариш 2030 йилгача 1 миллион донага етказилади. Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтиришни топширди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+