Ўзбекистонда Гонконг вируси аниқланди
Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Ўзбекистонда гриппнинг А тури (H3N2) — Гонконг вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Шунингдек, йил бошидан буён 4 та ҳолатда “чўчқа гриппи” ҳам қайд этилган. Гриппнинг бу тури қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра аниқланган.
Нурмат Отабеков охирги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга, Тошкент шаҳрида 25,4 фоизга камайганини маълум қилди. Унинг айтишича, ЎРВИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан 34,3 фоизга пастлиги кузатилмоқда.
Мавзуга доир: Юқумли касалликлар кўпаймоқда. Эпидемия хавфи борми?