Саратон "чақирувчи" маҳсулотлар борасида кутилмаган маълумот эълон қилинди

Олимлар 11 йил давомида 267 минг кишининг овқатланиш тартибини тадқиқ қилишган. 

Жамият
1 декабрь 2023 йил
Саратон "чақирувчи" маҳсулотлар борасида кутилмаган маълумот эълон қилинди

Кўп ҳолларда қайта ишланган ва тозаланган ингредиентлар, консервантлар ва эмулсификаторлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар саратон хавфини ошириши айтиб келинади. Бироқ, янги тадқиқот буни рад этди.

Олимлар 267 минг европаликларнинг овқатланиш тартиби ва унинг таъсири ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Тадқиқот 11 йил давомида ўтказилди. 

Эркаклар кунига 400 граммдан ортиқ қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилдилар, аёллар эса тахминан 330 грамм.

Бутун кузатув даврида фақат 4461 кишида жиддий касалликлар, жумладан, саратон ва қандли диабет ривожланган.

Натижада тадқиқотчилар томонидан саноат озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларда саратон касаллигига чалиниш хавфи 9 фоизга ошади, деган хулосага келинди. 

Шу билан бирга, айрим саноат маҳсулотлари саратонни келтириб чиқариши бўйича фаразлар асосли дея топилмади. Мисол учун, саратон билан ёрмалар, нон, гўшт ўрнини босувчи маҳсулотлар ва дон маҳсулотлари истеъмоли ўртасида боғлиқлик топилмади. 

Шунга қарамай, олимлар бу маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+