Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси тайинланди
Бу вазифани 2017 йилдан буён Жаҳонгир Ғаниев эгаллаб келаётганди.
Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси лавозимига тайинланди.
Бунгача у ТИВнинг йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори вазифасини бажариб келаётган эди.
У Ташқи ишлар вазирлиги тизимда 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Марказий аппаратда турли лавозимларда ишлаган – атташедан тортиб бўлим директоригача. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги (2008-2012) ва Япониядаги (2012-2017) элчихоналарига раҳбарлик қилган. 2018 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқариб келган.
Турсунов Мадриддаги дипломатик миссияни 2017 йилдан буён бошқариб келган Жаҳонгир Ғаниев ўрнини эгаллади.