platina.uz

Ташқи ишлар вазири ўринбосари элчи лавозимига тайинланди

Фозилов 1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда.

Сиёсат
6 декабрь 2023 йил
Ташқи ишлар вазири ўринбосари элчи лавозимига тайинланди

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар берди.

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Фозилов 1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда. Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. ТИВ марказий аппаратида, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, мамлакатимизнинг Франция, ва Бельгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган.

Дипломат француз ва инглиз тилларини билади.

Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+