Тупроққалъа туманига ҳоким тайинланди
Туманнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Аҳмедов Қўшкўпир туманига раҳбар бўлганди.
Жамият
7 ноябрь 2023 йил

Акмал Жималязов халқ депутатлари Тупроққалъа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
А.Жималязов тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ туманнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Аҳмедов Қўшкўпир туманига раҳбар бўлганди.