Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси тайинланди
Аввалги элчи Равшан Усмонов Буюк Британияда иш бошлаганди.
Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ААнинг маълумот берди.
59 ёшли дипломат шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Каромиддин Гадоев Бухоро вилояти Кумушкент қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) география факультетини тамомлаган. География фанлари номзоди илмий даражасига эга. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Каромидин Гадоев 2018–2023 йилларда Куала-Лумпурдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Равшан Усмонов ўрнини эгаллаган. Ўз навбатида Усмонов ноябр ойи ўрталарида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланганди.