Президент танқид қилган амалдор янги лавозимга тайинланди

Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказиб, соҳадаги бир қатор камчиликларни танқид қилган эди.

Жамият
29 ноябрь 2023 йил
Президент танқид қилган амалдор янги лавозимга тайинланди

Шоҳрух Шорахметов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директорининг инновациялар ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

9 ноябр куни Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказиб, Рақобат қўмитаси раиси Шоҳрух Шорахметовни танқид қилган ва ишдан олиш масаласини кўтарган эди.

Ўшанда йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги жиддий танқид қилинганди.

Куни кеча Шорахметов қўмита раиси лавозимидан кетган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+