"Асакабанк" раисига ўринбосар тайинланди

У Тошкент молия институтини тамомлаган, мутахассислиги – лойиҳаларни молиялаштириш.

Жамият
29 ноябрь 2023 йил
"Асакабанк" раисига ўринбосар тайинланди

Шерзод Солиев "Асакабанк" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Солиев Тошкент молия институтини тамомлаган, мутахассислиги – лойиҳаларни молиялаштириш. Ишини 2010 йилда "Асакабанк"нинг инвестицион компанияси "Асака Инвестмент"да бошлаган. 2015-2017 йилларда ушбу банкда, 2018-2022 йилларда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2023 йил март ойидан бери Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибиятининг таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи лавозимида ишлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+