Platina кўтарган муаммо: ишонч телефонлари алоҳида текширилади

Platina.uz вазирликларнинг ишламайдиган, яхши ишламайдиган ва умуман ишламайдиган ишонч телефонлари ҳақида суриштирув ўтказганди.

Жамият
27 ноябрь 2023 йил
Platina кўтарган муаммо: ишонч телефонлари алоҳида текширилади

Platina.uz вазирликларнинг ишламайдиган, яхши ишламайдиган ва умуман ишламайдиган ишонч телефонлари ҳақида суриштирув ўтказганди. Энди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги айни шу хизматларни алоҳида назоратга олади.

Бу ҳақдаги президент фармонида ёзилишича, давлат органлари ва ташкилотларининг қайта алоқа тизими самарадорлиги даражасини баҳолаш мақсадида “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирлари ўтказилади.

“Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбири:

  • давлат органлари ва ташкилотларидаги ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш мақсадида ўтказилади;
  • Агентликнинг масъул ходимлари томонидан алоқа воситаларидан (телефон қўнғироқлари, электрон почта ва бошқа алоқа каналлари) фойдаланган ҳолда масофавий тартибда ўтказилади;
  • натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига ўзининг очиқликни таъминлашга оид фаолиятини яхшилаш ҳамда такомиллаштириш учун кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома юборилади.

Бунда қуйидагилар тақиқланади:

  • “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирини ўтказишда ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ва ундаш, шу жумладан, низоли, баҳсли ҳолатларни ва камчиликларни сунъий равишда келтириб чиқариш;
  • “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирини ўтказишда агентлик масъул ходимларидан ташқари бошқа шахслардан фойдаланиш;
  • ўрганиш объектига ташриф буюриш.

Эътиборлиси, тадбир натижалари бўйича аниқланган камчиликлар вазирлик ва идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди. Агар иш берувчи ўз шахсий ташаббуси билан текширишни истаган бўлса, жазолаши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+