platina.uz

Шимолий Корея ядро қуролини синовдан ўтказмоқчи

Жанубий Корея разведкаси жараён бўйича кутилмаларни эълон қилди. 

Жаҳон
23 ноябрь 2023 йил
Шимолий Корея ядро қуролини синовдан ўтказмоқчи

КХДР йил охиригача ядровий синовлар ўтказиши ва янги разведка сунъий йўлдошларини учириши даргумон, бироқ бу амалиётни келаётган 2024 йилда амалга ошириши мумкин, дея маълумот беради Жанубий Корея разведкаси.

Ушбу хабар мамлакат парламенти разведка қўмитаси раиси ўринбосари Ю Сан Бом томонидан эълон қилинган.

“Давлат разведка хизмати яқин кунларда еттинчи ядро синови белгиларини қайд этмаяпти... 2023 йилда ядро синовлари ўтказилиши эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда. Лекин 2024 йилда Ким Чен Иннинг тегишли қарори қабул қилинса, у исталган вақтда ўтказилиши мумкин”, — дея депутатнинг сўзларидан иқтибос келтирган Yonhap агентлиги.

“Янги сунъий йўлдошларни яратиш учун уч йилдан кўпроқ вақт кетади, агар Шимолий Корея улар олган Гуам оролининг суратларини кўрсатмаса, биз уларнинг сунъий йўлдошларининг имкониятларини баҳолай олмаймиз”, — дейди разведка хизмати вакиллари Жанубий Корея депутатларига.

Бундан ташқари, разведка хизмати вакиллари Шимолийнинг қитъалараро баллистик ракеталар учун қаттиқ ёнилғи двигателини яратиш амалиёти ҳали ҳам дастлабки босқичда деб ҳисоблашган.

Аввалроқ Жанубий Корея КХДР билан 2018 йилда имзоланган келишувни қисман тўхтатганди. Мамлакат шимоллик қўшнисини айғоқчи қурилмалар учиришда айблаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+