Ҳолливуд актёри жинсий зўравонликда айбланяпти
Эслатиб ўтамиз, Фокс "Оскар"дан ташқари "Олтин глобус", BAFTA каби совринларини ҳам қўлга киритган.
"Оскар" мукофоти совриндори Жейми Фокс жинсий зўравонликда айбланиб судга берилди.
Aноним жабрланувчининг таъкидлашича, 2015 йилда у Фоксдан Ню-Йоркдаги Catch клубида бирга суратга тушишни сўраган. Aктёр рози бўлган, сўнг аёлни хилват жойга олиб бориб, номақбул хатти-ҳаракатлар содир этган.
Aёлнинг сўзларига кўра, Фокснинг қўриқчиси нима бўлаётганини кўрган, бироқ аралашмаган. Жабрланувчининг шериги келганидан кейингина актёр тўхтаб, чиқиб кетган. Жабрланувчи аёл "оғриқ, азоб-уқубат, ҳиссий изтироб, ташвиш ва таҳқирлаш" учун компенсация талаб қилмоқда.
Catch клуби ва унинг эгаси Марк Бирнбаум ҳам айбланувчилар сифатида қайд этилган.
Жорий йилнинг бошида Фокс шифохонага ётқизилган эди. Унинг касаллиги ошкор этилмаган, актёр май ойида даволаниб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Жейми Фокс "Оскар"дан ташқари "Олтин глобус", BAFTA каби совринларини ҳам қўлга киритган. Бу мукофотлар "Рэй" филмидаги ижроси учун берилган.