platina.uz

Шавкат Мирзиёев қишга тайёргарлик ишларини текширди

Президент совуқ кунларда энергия ресурсларига бўлган талабни кафолатли таъминлаш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботини эшитди.

Сиёсат
22 ноябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев қишга тайёргарлик ишларини текширди

Шавкат Мирзиёев бугун, 22 ноябр куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди.

Президент совуқ кунларда энергия ресурсларига бўлган талабни кафолатли таъминлаш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботини эшитди. Энергетика вазири ажратилган маблағ эвазига жорий йилда қилинган ишлар ва яратилган захира, кунлик истеъмол ва уни таъминлаш мўлжаллари тўғрисида ахборот берди.

Айтилишича, энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади. Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади.

– Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабел ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган.

Тадбирда “Ўзтрангаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳам ахборот берди.

Маъмулот учун, бу йил 675 мегаваттли электр қувватлари ишга тушди. Республика бўйича 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди. Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+