Таниқли аскиячи вафот этди
У 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганди.
Маданият
21 ноябрь 2023 йил
Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизикчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Шераев Мамасиддиқ Қамчибоевич 77 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Мамасиддиқ Шераев 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганди.
2021 йил "Дўстлик" ордени соҳиби бўлган.
2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.