Путин Зеленскийни ўлдириш учун қотиллар юборгани маълум бўлди
2022 йил феврал ойида, Россия босқини бошлангач махсус кучлар Зеленскийни йўқ қилиш мақсадида Киевда пайдо бўлган.
Украина президенти Владимир Зеленский россияликлар томонидан уюштирилган бешдан ортиқ суиқасддан омон қолганини айтди. Унинг фикрича бу суиқасдлар ортида Россия раҳбари Владимир Путин турибди.
The Sun нашрига берган интервюсида у фақат биринчи суиқасд ваҳима қўзғатганини ва кейингилари "унчалик бўлмаганини" айтган.
"Биринчиси ваҳимали бўлган, бу ҳудди коронавирусга ўхшайди. Дастлаб одам нима қилишни билмайди ва бу жуда қўрқинчли кўринади", деган Зеленский.
Маълумотларга кўра, 2022 йил феврал ойида, Россия босқини бошлангач махсус кучлар Зеленскийни йўқ қилиш мақсадида Киевда пайдо бўлган. Украина президенти хавфсизлик хизмати саъйи-ҳаракатлари билан мазкур ҳужумлар бартараф этилган.
Шунингдек, АҚШ ва Буюк Британия махсус кучларининг Зеленскийни Киевдан олиб чиқиб кетиш таклифига ҳам Украина раҳбари рад жавобини берган.