Ўзбекистон бўйлаб оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади
Ушбу тадбир Давлат байроғи қабул қилинган санага бағишланади.
19 ноябр куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Давлат байроғи қабул қилинган санага бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Ушбу куни мамлакатнинг ҳар бир фуқароси мусобақага қўшилиши мумкин.
Оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 16 шаҳрида ўтказилади. Мамлакатимизнинг бош рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Пойтахтда старт ва финиш зонаси "Ҳумо Арена" спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган консепсиясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 км, Тошкентда эса 3 км ва 10 км ни ташкил қилади.
Барча шаҳарларда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси бир вақтда, эрталаб соат 07:30 да бошланади.
Мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган:
• 1-ўрин учун - 3 000 000 сўм,
• 2-ўрин учун - 2 000 000 сўм,
• 3-ўрин учун -1 000 000 сўм
Тошкентда ғолиблар тақдирланиши 19 ноябр куни, соат 11:00 да “Пахтакор” спорт мажмуаси Енгил атлетика федерацияси стадиони ҳудудида бўлиб ўтади. Вилоятларда пул мукофоти Ташкилий қўмиталар томонидан шакллантирилади.
10 км ва 3 км масофага югуришда финишга етиб келган барча иштирокчилар махсус медаллар билан тақдирланади.