Украина бош қўмондони фронтдаги вазиятни "оғир" деб атади

Россия томони Украина қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраганига ишонч билдирмоқда. 

Жаҳон
14 ноябрь 2023 йил
Украина бош қўмондони фронтдаги вазиятни "оғир" деб атади

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браун билан телефон орқали суҳбатда жанговар ҳудудлардаги вазиятни “мураккаб, аммо назорат қилиш мумкин” деб атади. 

Унинг сўзларига кўра, Авдийивка, Купянск ва Маринск йўналишлари "энг оғир" бўлиб қолмоқда.

“Биз қишки режаларимизни ҳам муҳокама қилдик ва Украина армиясининг фавқулодда эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратдик. Гап биринчи навбатда снарядлар, ҳаво мудофаа тизимлари ва учувчисиз мосламалар ҳақида бормоқда. Биз ҳарбий хизматчиларимизни тайёрлаш ва бўлинмаларнинг жанговар самарадорлигини тиклаш масалаларини муҳокама қилдик”, — деб ёзди Залужний ўзининг телеграм-каналида.

Америка расмийларига кўра, Украинадаги можаролар чоғида Украина Қуролли кучларининг ўрнини тиклаб бўлмайдиган йўқотишлари 70 минг кишини ташкил этган, 120 мингга яқин киши жароҳатланган, деб ёзган The Economist ноябр ойида. Август ойида The New York TImes газетаси Ғарб расмийлари ва таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига таяниб, Украина армиясининг йўқотишлари 150 минг ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва яралангани ҳақида ёзган эди.

Ўтган декабр ойида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 10 мингдан 13 минггача ҳарбий ҳалок бўлганини ма]лум қилганди. Украинанинг собиқ мудофаа вазири Алексей Резников жорий йилнинг апрел ойида қуролли кучларнинг жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери йўқотишлари Туркиядаги зилзила қурбонлари сонидан камроқ эканлигини айтди ( Туркияда қурбонлар сони 50 минг кишидан ошди).

Россия томонининг маълумотларига кўра, фақат июн ойида қарши ҳужум бошланганидан бери Киев 90 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини йўқотди ва ярадор бўлган. 

Россия томони Украина ҳужуми муваффақиятсизликка учраганига ишонч билдирмоқда. 

Киев қарши ҳужумдаги қийинчиликларни тан олади. Подоляк буни қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикишлар туфайли "режадан ташқарида" эканлигини тушунтирди. Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг бу йил ва келгуси йил учун ҳужум режаси борлигини ва Украина Қуролли кучлари жорий йил охиригача “натижа кўрсатишга” ҳаракат қилишини таъкидлади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+