Ўзбекистонлик фуқаро Россиядаги аянчли қотилликда айбланмоқда

2022 йил 20 октябр куни 29 ёшли марҳум кўрсатилган хонадонда дўстлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Жамият
13 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистонлик фуқаро Россиядаги аянчли қотилликда айбланмоқда

Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Самара вилоятидаги қотилликда айбланмоқда. 2022 йил 21 октябр куни тушдан кейин Мехзавод қишлоғида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадондан 1993 йилда туғилган эркакнинг жасади бўлаклари топилган.

Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил 20 октябр куни 29 ёшли марҳум кўрсатилган хонадонда дўстлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиқиб, ўзаро ҳақорат туфайли айбланувчилар рақибига қўл ва оёқлари, шунингдек, жабрланувчи танасининг турли қисмларига таёқ ва пичоқ билан камида 80 марта зарба берган.

Шундан сўнг, айбланувчилардан бири пичоқ олиб, қотиллик содир этган. Калтаклаш жараёни телефоннинг видеокамерасида қисман тасвирга олинган. Жиноят изларини яшириш учун жабрланувчининг жасади бўлакларга бўлинган. Жиноят содир этганидан сўнг, жиноятчилар Россия Ички ишлар вазирлигининг Самара вилояти бўйича Бош бошқармаси ходимлари томонидан тезда қўлга олинди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Самара вилояти бўйича тергов бўлимининг Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида туғилган 32 ёшдан 42 ёшгача бўлган уч нафар фуқарога нисбатан жиноий терговни якунлади.  Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси "д", "г" 2-қисми билан айбланган (бир гуруҳ шахслар томонидан ўта шафқатсизлик билан содир этилган қотиллик).

Ҳозирда етарлича далиллар базаси тўпланган ва шу боис тасдиқланган айблов хулосаси билан жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+