Пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши аниқ бўлди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Жамият
2 ноябрь 2023 йил
Пойтахтда 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Истеъмолчилардан иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилганда 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишларини сўраган.